Хонободда «темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик ёрдам пули тарқатилди (фото)

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун бир марталик ёрдам пули тарқатилди, деб хабар берди Андижон вилояти хокимлиги ахборот хизмати.

Фото: Хонобод шаҳар хокимлиги ахборот хизмати

Хонобод шаҳар ҳокими бошчилигида шаҳардаги «Мустакиллик», «Навоий», «Меҳмонобод», «Хидирша», «Истиқлол», «Фозилмон» ва «Фитрат» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги «темир дафтар»га киритилган оиланинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари нақд пул кўринишида тарқатилди.

Фото: Хонобод шаҳар хокимлиги ахборот хизмати

Фото: Хонобод шаҳар хокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, ушбу пуллар Президентнинг 2020 йил 30 июлдаги 6038 сонли фармонига асосан тарқатилмоқда.

Хонобод шаҳри бўйлаб Президент фармони ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар давом эттирилмоқда, дейилади хокимлик ахборотида.

Аввалроқ Бухорода 50 мингта эҳтиёжманд оила аъзосига 200 минг сўмдан жами 10 миллиард сўм, Олтинкўлда эҳтиёжманд оилалар аъзоларига 220 минг сўмдан ёрдам пули тарқатилгани, Наманганда «темир дафтар»га киритилган 85 оиладан 64 таси камбағал оилалар сафидан чиқарилгани хақида хабар берилганди.

Янгиликлар