Москва вилоятида ота 6 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Москва вилояти Талдом шаҳрида ота олти ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Бош тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Эркак боланинг ўлими ҳақида 3 август, душанба куни хабар қилди. Маълум қилинишича, аввалига ота ўғлининг кириш зинапоясидан йиқилиб тушганини айтган. Aммо тиббий кўрик давомида мутахассислар бола танасида зарбалар оқибатида пайдо бўлган кўплаб жароҳатларни аниқлаган. Умуман олганда, танада камида 20 та кўкариш ҳисобга олинган, бу эса боланинг ўлимига олиб келган.

Сўроқ пайтида ота боласининг хатти-ҳаракатидан норози бўлганлиги сабаб ўғлини жаҳл билан калтаклаганини, пичоқ билан урганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ўша пайтда у асабийлашган ва ўзини тута олмаган.

Жиноят юзасидан терговчилар томонидан жиноий иш қўзғатилди.

Москва вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари манбасига кўра, бола вафот этган оила Ўзбекистондан келган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2 ярим ёшли болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Янгиликлар