Самарқандда яна 39 нафар коронавирус беморлари соғайди

Самарқанд вилоятида 5 август куни 39 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, вилоятда шу пайтга қадар 1054 нафар фуқаролар тузалган бўлиб, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, айни пайтгача Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Қашқадарё вилоятида 22 нафар, Aндижон вилоятида 21 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 6 нафар — жами 732 нафар бемор тузалган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 18 783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил қилмоқда.

Aввалроқ Самарқанд ҳокими аҳолининг тез ёрдамга мурожаатлари сезиларли даражада камайганини айтгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар