Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботир Исабеков бошқа ишга ўтказилгани муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар беради.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълумотларга кўра, Ботир Исабеков пойтахт Соғлиқни сақлаш бошқармасини 2019 йил июндан буён бошқариб келаётган эди. Бунга қадар у Учтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокор ўринбосари, пойтахт Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қошидаги тиббий кўриклар ДУК директори ва шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 30 июл куни соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олаётгани, беморнинг аҳволи қониқарли экани ҳақида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини вақтинча бажариш бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев зиммасига юкланган.

Аввалроқ «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Самарқанддаги бўлинмасига янги раҳбар, Самарқанд Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар