Бухородаги мактабда илк бошланғич ва юқори синф ўқувчилари учун синов дарслари бўлиб ўтди

Бухоро шаҳридаги 1-мактабда 5 сенябрь куни намунавий синов дарслари бўлиб ўтди. Республика махсус комиссияси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган шаклда бошланғич ва юқори синф ўқувчилари учун синов дарслари ташкил қилинди. Бу ҳақда Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Бухоро шаҳридаги барча 42 та умумтаълим мактаби директорлари ушбу жараённи кузатиб борган.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўқувчилар ижтимоий масофа сақлаган ҳолда тана ҳарорати ўлчаниб, алоҳида эшиклардан мактаб ҳовлисига киритилган. Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси олдида кутиб олинган.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Янги ўқув йилининг илк дарсларида ўқитувчи-мураббийлар пандемия шароитида шахсий гигиенага риоя қилиш, ижтимоий масофани сақлаш, тиббиёт ходимларининг тавсиялари билан ўқувчиларни таништирган.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 1700 ўринли 1-мактабда 2020 йил гибрид шаклда 2002 нафар ўқувчига таълим берилади. Уларнинг 548 нафари масофавий таълимни маъқул кўрган.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, ўқитувчилар эса коронавирусга тест топширган ҳамда гриппга қарши эмланади.

Эслатиб ўтамиз, Когондаги 23 та мактабга 46 нафар тиббиёт ходими бириктирилгани ҳамда Ромитанда Миллий гвардия ходимлари 49 та мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини текширгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар