Бухорода 12 нафар мураббий «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди (фото)
Бухоро вилоятида 5 октябрь куни вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида жамоат ишларининг фаол иштирокчиларидан бир гуруҳи тақдирланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 5 октябрь куни Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган 12 нафар соҳа фидойиси «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди Тадбирда сўзга чиққан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаев тақдирланган спорт фидойиларини 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига асосан «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонлари билан Дилноза Каримова, Комил Тўхтаев, Салойидин Кадиров, Aлибек Содиқов, Владислав Попов, Убайт Мукаррамов, Нозима Бозорова, Клара Aминова, Обид Холиқов, Бекмурод Рўзиев, Рустам Разаков, Манучеҳр Ибрагимовлар тақдирданди.
Тадбир якунида вилоятда жисмоний тарбия ва спортни янги босқичга олиб чиқишда мураббийлар хизмати алоҳида эътироф этилиб, истеъдодли спортчиларни тарбиялаш ва аҳолининг кенг қатлами орасида спортни оммалаштириш борасида қилинадиган ишларда уларга омад тиланди.
Aввалроқ Бухоро давлат университети битирувчиси «Дўстлик» ордени билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди.