Бухоро давлат университети битирувчиси «Дўстлик» ордени билан мукофотланди (фото)
Бухоро давлат университети битирувчиси Дилбар Ғойибова «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев Фармонига мувофиқ мамлакатда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейи биология фани ўқитувчиси Ғойибова Дилбар Жўрақуловна «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
Аввалроқ Самарқандда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 53 нафар педагог тақдирлангани ва Наманган вилояти халқ таълими бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари кўкрак нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қоровулбозорда 37 нафар устоз ва мураббий рағбатлантирилгани ҳамда Наманган шаҳрида 8 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилгани маълум қилинди.