Ғиждувонда коронавирус беморларига амбулатор ёрдам кўрсатувчи махсус поликлиника ташкил этилди (фото)

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ТТБга қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ҳузурида махсус поликлиника ташкил этилди. Бу ҳақда Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, поликлиника коронавирусга чалинган беморларга амбулатор ёрдам кўрсатилишини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган. Поликлиника 6 та хона ажратилган бўлиб, 2 нафар инфекционист, 2 нафар пульмонолог, 6 нафар ҳамшира, 3 нафар кичик ҳамшира хизмат қилади. Беморларга ЭКГ, рентген, лаборатория хизмати йўлга қўйилган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, поликлиниканинг асосий вазифаси мурожаат қилувчи беморларни саралашдан иборат. Амбулатор даволанишга мухтож беморларга тавсиялар берилиб назорат олиб борилади. Поликлиникада кундузги шифохона ҳам мавжуд.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Поликлиника коронавирусга чалинган беморларга амбулатор ёрдам кўрсатилишини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилгани маълум қилинди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун 2 миллион евро ажратганди. Шунингдек, Бухорода марказий поликлиника бўшатилиб, ундаги 200 дан ортиқ тиббиёт ходими ишсиз қолаётгани айтилган хабарга муносабат билдирилган.

Янгиликлар