Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи водий вилоятларида сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 2020 йилнинг 6 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:12 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 39,89 градусни ташкил этган, шарқий узунликда эса 73,08 градус. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа шимолий-шарқий йўналиш бўйича 360 километр бўлган.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

  • Наманган : 171 км, 2 балл;
  • Aндижон : 117 км, 3 балл;
  • Фарғона : 123 км, 3 баллни ташкил этган.

Аввалроқ водий вилоятларида 27 сентябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан 13:49 да зилзила содир бўлганди.

Янгиликлар