Қўқонда халқ таълими бўлими мудираси ўзи ўқиган мактабга телевизор совға қилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри халқ таълими бўлими мудираси Дилфуза Aлимова 26-умумий ўрта таълим мактабига телевизор совға қилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими мудираси Дилфуза Aлимова ўзи таҳсил олган 26-умумий ўрта таълим мактабига телевизор совға қилди. Дилфуза Aлимова мактаб ўқитувчилари иштирокида ўтган учрашувда биринчи таълим берган даргоҳини доимо илиқ хотиралар билан ёд олишини таъкидлаб ўтиб, мураббийларни касб байрами билан табриклади.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Наманган шаҳри ҳокими мактаб йиллари ва устози ҳақида гапириб бергани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар