Марғилонда аҳолига 10 ой давомида салкам 3 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида аҳоли хонадонларига 2020 йил учун жами 3609,6 тонна, шу жумладан, январь—октябрь ойлари учун 2983,5 тонна суюлтирилган газ фонди ажратилган бўлиб, даврий режа 2863,4 тонна миқдорида бажарилди.  Бу ҳақда «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Хабарга кўра, шаҳардаги 21 239 та хонадон 23 259 дона маиший газ баллонлари билан таъминланган. Газ баллонлари билан таъминланганлик даражаси 112 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 2020 йилнинг октябрь ойи учун 300,03 тонна суюлтирилган газ фонди ажратилган бўлиб, амалда ой давомида 361,3 тонна ёки 18 065 та аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.

Маълумот ўрнида, бир ойда ҳар бир хонадонга 12,3 килограмм суюлтирилган газ миқдори тўғри келмоқда. Бир дона маиший газ баллонига 20 килограмм суюлтирилган газ тўлдирилиши инобатга олинганида ҳар бир хонадонга 49 кунда бир маротабадан суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Аввалроқ  Ўзбекистонда суюлтирилган газ баллонлари онлайн назорат қилиниши ва Андижонда аҳолига сўнгги ўн ойда 47 минг тонна суюлтирилган газ етказилгани ҳақида хабар қилинганди.

Шунингдек, Уйчида аҳолига суюлтирилган газ тарқатиш режаси 85 фоизга бажарилгани маълум қилинганди.