Уйчида аҳолига суюлтирилган газ тарқатиш режаси 85 фоизга бажарилди (фото)

Наманган вилояти Уйчи туманида аҳолига суюлтирилган газ тарқатиш режаси ўтган 2020 йилнинг 10 ойида 85 фоизга бажарилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Uychitumangaz» газ таъминоти бўлими томонидан, суюлтирилган газ таъминоти бўйича жами 32 800 та истеъмолчилар мавжуд бўлиб, шундан 32 769 та аҳоли ва 31 та улгуржи (мактабгача таълим ташкилотлари) истеъмолчиларни ташкил қилган. Туман аҳолисига суюлтирилган газ таъминоти режаси 2020 йилда 4905 тонна бўлиб, истеъмолчиларга 3705 тонна суюлтирилган газ етказилган. Натижада  таъминоти режаси 85 фоизга бажарилган.

Истеъмолчиларнинг суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланишга шароит яратиш мақсадида шартнома асосида 32 360 та газ баллони вақтинчалик фойдаланиш учун берилган. Шундан аҳолига 32 360 та, ижтимоий соҳа объектларига 62 та газ баллонининг ишчи ҳолати назорат қилиб борилаётгани маълум қилинган.

Фото: «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Хабарга кўра, газ баллонларини келтириш ва тарқатиш учун 110 та газ баллонларини юклашга мўлжалланган 5 дона «Isuzu»дан фойдаланилмоқда. Суюлтирилган газ бўлимида 13 нафар ходим бўлиб, шундан 8 нафар чилангар, 2 нафар техник, 1 нафар етакчи муҳандис ва 2 нафар сервис маркази устаси истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказмоқда.

Бўлимда газ истеъмолчиларидан ва истеъмолчи бўлиш истагини билдирган фуқаролардан келаётган мурожаатлар билан ишлаш йўлга қўйилган бўлиб, 2020 йил бошидан бўлимга суюлтирилган газ ҳамда газ баллони масаласи юзасидан 70 та мурожаат келиб тушган. Шундан 40 таси маиший, 30 таси суюлтирилган газ баллони бўйича бўлиб, барчаси қаноатлантирилган.

Фото: «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш борасидаги ишлар «Uychitumangaz» газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан изчил давом эттирилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Фарғона туманида истеъмолчиларга суюлтирилган газ тарқатиш режаси ўтган 9 ойда 103 фоизга бажарилгани маълум қилинган. Шунингдек, Пастдарғомдаги маҳаллада газ баллонини 100 минг сўмдан пуллаётган эркак аниқланганди.

Янгиликлар