Фарғона туманида истеъмолчиларга суюлтирилган газ тарқатиш режаси ўтган 9 ойда 103 фоизга бажарилган

Фарғона вилояти Фарғона туманида ўтган 9 ой давомида 2996,28 тонна (103 фоиз) суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Хабарга кўра, бугунги кунда туманда суюлтирилган газдан фойдаланувчи 33 816 та хонадон мавжуд бўлиб, ушбу хонадонларга 9 ой давомида суюлтирилган газ тарқатиш режаси 2905,02 тоннани ташкил қилади, амалда эса 2996,28 тонна (103 фоиз) суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилган.

Қайд этилишича, Фарғона туманининг чегара ҳудудида жойлашган Шоҳимардон қишлоғида 1764 та суюлтирилган газга мослаштирилган хонадон мавжуд бўлиб, 27 октябрь кунига қадар 153,57 тонна (103 фоиз) суюлтирилган газ етказиб берилган.

Фото: «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистон туманида салкам 34 минг хонадон суюлтирилган газ билан таъминлангани ҳамда Фарғонада газ истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида салкам 40 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Андижонда газ таъминотининг узилиши ва пасайиш сабаблари маълум қилинган.

Янгиликлар