Ўзбекистон туманида салкам 34 минг хонадон суюлтирилган газ билан таъминланди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 33 816 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Видео

Маълум қилинишича, «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали тасарруфидаги «Ўзбекистонтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан 200 дона газ тақсимлагич қурилмалари белгиланган махсус рангга тўлиқ янгидан бўялиб, махсус ёзувлар билан рақамланган. Шунингдек, Фойдаланишда бўлган 416 дона газ тақсимлагич қурилмалари тўлиқ тафтишдан ўтказилган.

Қайд этилишича, 21,6 километр масофадаги ер ости газ қувурлари босим ёрдамида зичликка синалиб, ҳаво босими ёрдамида тозаланган. Тумандаги мавжуд 72 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 51 таси суюлтирилган газга мослаштирилган бўлиб, улардаги 33 816 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланган.

Аввалроқ Фарғонада газ истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида салкам 40 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилганди. Шунингдек, Андижонда газ таъминотининг узилиши ва пасайиш сабаблари маълум қилинган.

Бундан ташқари, Андижонда январь—октябрь ойларида салкам 300 мингта электр ҳисоблагич ўрнатилгани ва Фарғонада 600 га яқин газ тақсимлаш қурилмалари кунлик назоратдан ўтказилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар