Путин черковлар, вокзал ва мактаблар олдида митинглар ўтказишни тақиқлади

Россия президенти Владимир Путин йиғинлар, митинглар ва намойишлар ўтказиш тақиқланадиган жойлар рўйхатини кенгайтирувчи федерал қонунни имзолади.

Қонунга кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг бинолари ва уларга туташ ҳудудларда, аэропортларда, темир йўл ва автовокзалларда, портларда, университетлар, мактаблар ва касалхоналар бинолари ва ҳудудларида, черковлар ва черковлар жойлашган ер участкаларида митинглар ўтказиш мумкин бўлмайди.

Бундан ташқари, тақиқ ҳаёт учун муҳим бўлган, жумладан, электр, иссиқлик, сув ва газ тармоқлари ишлашини таъминлайдиган объектларга туташ ҳудудларга нисбатан ҳам қўлланилади. Бунга қадар митингларни фақат президент қароргоҳлари, судлар, тезкор хизматлар ва Федерал жазони ижро этиш хизмати муассасалари бинолари яқинида ўтказиш тақиқланган.

Янги қонун, шунингдек, ҳар бир вилоятга «Россия субъектининг тарихий, маданий ва бошқа объектив хусусиятлари билан боғлиқ» бўлган йиғилишлар, митинглар ва намойишлар ўтказиш жойларига қўшимча равишда ўз тақиқларини киритиши мумкин.

Янгиликлар