«У бизнесвумен бўлиши мумкин эди»: Райҳоннинг турмуш ўртоғи аёлининг молияни бошқариш маҳорати ҳақида сўзлаб берди

Маълум бўлишича, хонанданинг бу кўникмаси унинг суюклисига ҳам ўтган.

Тармоқда Райҳон Ғаниева ва унинг турмуш ўртоғи Фарҳод Алиевнинг яқинда берган интервьюсидан парча тобора «вируслашмоқда». Навбатдаги видеода эр-хотин никоҳ давомида бир-биридан нималарни ўрганганини билиб олиш мумкин.

«Мен билан учрашгунига қадар Райҳон ҳамма нарсани эҳтиёткорлик билан четлаб ўтадиган сокин мушукчадек эди. Роппа-роса бир йилдан сўнг мен ўз табиатимни унга ўтказа олганимни сездим. Ҳозир унинг тез жаҳли чиқади», — Фарҳод Алиев

Бошловчининг фикрига кўра, у хотинидан пул йиғиш маҳоратини ўзлашириб олган.

«Агар у ижодкор бўлмаганида, бизнесвумен бўлиши мумкин эди. У бунинг уддасидан чиқади ва Райҳон — менинг шахсий коучим», – бўлишди у.