Ўзбекистонлик курашчилар зилзила ўчоғидан олиб чиқилди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркиядаги зилзила марказларидан бири – Қаҳраманмараш вилоятидан олиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жамоа аъзолари Қаҳраманмараш вилоятидан Анқара шаҳрига кўчирилган.

«Ҳозирда барча ҳамюртларимизнинг саломатлиги яхши. Режага мувофиқ, улар даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олади ва у ердан Тошкентга қайтиб келади. Хабар берганимиздек, кеча Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Шуҳрат Мамадалиев ҳамюртларимизни мамлакатимизга олиб келиш учун Истанбулга жўнаб кетган эди. Бугун у делегациямизга қўшилиб, спортчи ва мураббийларимизнинг Тошкентга қайтиб келиш жараёнига бошчилик қилади», дейилади МОҚ хабарида.

Янгиликлар