Нью-Йоркда сўнгги 40 йилликдаги энг кучли ер қимирлаши кузатилди

Жорий йилнинг 6 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 11:15 да АҚШнинг Нью-Йорк штати шимоли-ғарбий қисми Уэст-Сенек шаҳридан 2 километр шарқий узоқликда ер қимирлаши кузатилди.

«Душанба куни эрталаб Нью-Йорк штати Буффало туманига яқин ҳудудда сўнгги 40 йилликдаги энг кучли – 3,8 магнитудали ер қимирлаши қайд этилган», дейилади хабарда.

1983 йилдан бошлаб ҳозирга қадар Уэст-Сенек шаҳрида 2,5 магнитудан бўлиб 2,5 магнитудан юқори 24 та зилзила қайд этилган. Бироқ 6 февралдаги ер қимирлаши уларнинг орасида энг кучлиси булган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.