Наманганда газ портлаши оқибатида уй қулаб тушди

Наманган вилояти Косонсой тумани «Нуробод» МФЙда жойлашган хонадонда газ портлади.

Қайд этилишича, 7 февраль куни соат 07:30 ларда Косонсой тумани «Нуробод» МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз яшаш уйида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Маълум қилинишича, айни вақтда чақнаш оқибатлари бартараф этилмоқда. Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» ходимлари жалб этилган.

 

Янгиликлар