Андижонда чувалчанг боқувчилар бирлашмаси тузилади

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида Ўзбекистон сўлжон (чувалчанг) боқувчилар бирлашмасини тузилади. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.

Фото: ЎзА

Хабарга кўра, қишлоқ хўжалиги ривожига, ҳосилдорликни кўтаришда муҳим аҳамият касб этувчи биогумус ишлаб чиқаришни илмий асосда йўлга қўйиш, чувалчанг боқувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида тадбиркор Рустамжон Усмонов томонидан «Биогумус» Ўзбекистон сўлжон (чувалчанг) боқувчилар бирлашмасини ташкил этиш этилади.

«Мақсадимиз, чувалчанг боқувчиларга илмий, молиявий ва амалий ёрдам кўрсатиш. Илмий асосда  тоза ва соф биогумус маҳсулоти ҳамда  биомасса  етиштириш орқали экин майдонлари унумдорлигини ошириш, табиий соф қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга ёрдам бериш. Қолаверса, биогумус маҳсулотини экспорт қилишни йўлга қўйишдир», — дейди Рустамжон Усмонов.

Қайд этилишича, чувалчанг боқиш орқали биогумус тайёрланиши, бу қишлоқ хўжалиги ривожида муҳим аҳамият касб этиши, қолаверса, мазкур фаолият катта даромад манбаи эканлиги айтилган.

Таъкидланишича, йиғилишда уюшма низоми тасдиқланди, кузатув кенгаши ва ижро органи раҳбар ва аъзолари сайланди, бирлашмани тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича вазифалар белгиланган.

Янгиликлар