Президентнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш режасини маълум қилди. 

Маълум бўлишича, ушбу ҳафтада президент иштирокида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган:

  • 7 июнь барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот;

     

  • 8 июнь чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказилади.

Шунингдек, президент 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

Янгиликлар