Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 50 фоизлик чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Қурбон ҳайити муносабати билан маҳаллий йўналишларга байрам чегирмасини эълон қилди.

8 июндан бошлаб авиакомпаниянинг 28 июндан 2 июлгача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейсларнинг авиачипталарига 50 фоизлик чегирма тақдим этилади.

Ҳозирча Қурбон ҳайитини нишонлашнинг эҳтимолий санаси 28 июнь экани тахмин қилинмоқда. Унинг аниқ санаси Мусулмонлар идораси томонидан эълон қилинади.