Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси дарахтга урилиши оқибатида вафот этди

Бугун, 7 июнь куни  соат 13:30 атрофида Яшнобод тумани Элбек кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Т. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Натижада йўл четидаги дарахтга тўқнашган.

Оқибатда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Янгиликлар