Aндижонда кириш имтиҳонлари «Баркамол авлод» спорт мажмуасида ўтказилади

Aндижон вилоятида кириш имтиҳонлари «Баркамол авлод» спорт мажмуасида ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов Aндижон шаҳрида жойлашган «Баркамол авлод» спорт мажмуасида ОТМга кириш синовлари ўтказилиш учун 4200 ўринли майдон тайёрланиши кўзда тутилган ҳудудга борди.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тест синовларини олиш учун тайёрланаётган ушбу майдонда имтиҳонлар 11 кун ичида якунланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтихонлари усти очиқ стадионларда ўтказилиши маълум қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланиши ҳақида хабар берилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ОТМларида тест олинадиган йўналишланинг ижодий имтиҳонлари бекор қилиниши мумкин.

Янгиликлар