Фарғонада 11 кишида коронавирус аниқланди, 14 нафар бемор соғайди

Фарғона вилоятида 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 кишига ошиб, 300 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, вилоятда айни пайтга қадар 14 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 280 кишига етди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 535 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 19 587 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (68 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8771 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар