Фарғонага Хитойдан 3 млрд сўмлик тиббий жиҳозлар келтирилди (фото)

Фарғонага Хитойдан коронавирусга чалинган беморларни даволашда ишлатилувчи тиббий жиҳозлар келтирилди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган 500 дона кислород концентратори, 5 мингта пульс оксиметрлари олиб келинган. Бир дона кислород концентратори нархи барча харажатлари билан 4 миллион 200 сўм, бир дона пульс оксиметри эса 150 минг сўмга тушган. Мазкур тиббий техникалар захира учун тайёрлаб қўйилган масканларга топширилган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, тиббиёт масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, уч ойлик дори-дармон захираси учун 10 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Аввалроқ Ўзбекистонга Хитойдан яна 1000 та кислород концентратори, республикага охирги икки ҳафтада қанча тиббий ускуналар олиб келингани маълум қилинганди ҳамда Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси 500 та кислород баллони харид қилгани ҳақида хабар берилган.

Маълумот учун, вилоятда коронавирусга чалинган беморлар сони 2020 йил 6 август ҳолатига кўра, 300 кишини ташкил этган. Шундан 280 нафари соғайганлардир.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада 3 августдан хусусий боғчалар, буюм бозорлари ҳамда сартарошхона фаолиятига рухсат берилган.

Янгиликлар