«Ўзстандарт» пандемия даврида маҳаллий корхоналар фаолиятларини хавфсиз ташкил этиш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқди

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан Халқаро стандартлаштириш ташкилотига аъзо давлатларнинг тажрибаларини ўрганиб чиққан ҳолда бир қатор қўлланма лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда агентлик «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу қўлланмалар стандарт шаклида тайёрланган бўлиб, қўлланилишида ихтиёрийлик касб этади ҳамда тавсиявий кўрсатмаларни ўз ичига олади.

«Стандартларда саноат корхоналари учун гигиена, инфекция ва унинг олдини олиш, умумий овқатланиш объектларида, транспорт, кемпинг хизматлари, кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, даволаш-соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларида ва дам олиш масканларида хизмат кўрсатиш бўйича тавсиялар баён этилган», — дейилади хабарда.

Шунингдек, стандартлар корхона ишчи ва ходимларининг саломатлигини ҳимоя қилиш учун мақбул меҳнат шароитини ва меҳнат жараёнини ташкил этиш, профилактик тадбирларни амалга ошириш, туристларнинг саломатлигини таъминлаш мақсадида уларга санитария-гигиеник хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича умумий талабларни белгилайди.

Янгиликлар