Тошкентда коронавирусга чалинган икки нафар фуқаро вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 248 нафарга кўпайиб, 29 057 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, ўтган 7 соат ичида 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган. Улар Қибрай туманида яшаган 69 ёшли эркак С.Б. ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли аёл Н.И. бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 20 059 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 8817 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда коронавирус юқтирган яна икки бемор вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 181 нафарга етди.