Истанбулдаги «Reina» тунги клубида 39 нафар одамни ўққа тутиб, ўлдирган ўзбекистонликка 40 та умрбод қамоқ жазоси берилди

Истанбулдаги Реина тунги клубида 2017 йил теракт содир этган Aбдулқодир Машариповга суд томонидан ҳукм чиқарилди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 39 нафар одамнинг ўлими ва 69 нафар одамнинг жароҳати билан тугаган теракт ижрочиси ўзбекистонлик Aбдулқодир Машариповга суд томонидан 40 та умрбод қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ, 2017 йил Машарипов янги йил арафасида тунги клубга киради. Дастлаб у қўриқчини автомат билан ўққа тутган, сўнг рақс майдонига кириб бориб, меҳмонларга қарата ўқ узган. Ўша пайтда клубда 700 дан ортиқ одам бўлган, улардан 39 нафари вафот этган, яна 69 нафари жароҳат олган. Ҳужум учун жавобгарликни «Исломий давлат» ўз зиммасига олган.

Кейинчалик, жиноятчи ўзи айбини тан олмади ва қидирувда бўлганини билгач, «шокка тушганини» айтади.

Туркия мулозимларига кўра, Машарипов Aфғонистон ва Покистонда «жангариликка ўқиган», Суриядаги ИШИД билан алоқада бўлган.

Машарипов бундан бир йил аввал Эрон орқали Туркияга ноқонуний равишда кириб келгани ҳам айтилмоқда.

Янгиликлар