Поп туманида боғчалар фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилади (фото)
Наманган вилояти Поп тумани мактабгача таълим бўлимида 7 сентябрь куни ўқув семинари бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Семинар Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 5 сентябрдан боғчалар фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилиши муносабати билан ташкил қилинди.
Маълум қилинишича, унда Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг мутахассиси Н.Махмудов , СЭОМ мутахассиси Д.Баротова, туман Мактабгача таълим бўлим мудири О.Хайруллаева ва тумандаги барча МТТ мудиралари ва ҳамширалари иштирок этди.
Шунингдек, 8—11 сентябрь кунлари ҳудудларда тарбияланувчиларни МТТларга қабул қилиш бўйича амалий ўқув семинарлар ташкил этилиши маълум қилинди.
Аввалроқ Бухорода давлат боғчалари 14 сентябрдан босқичма-босқич очилиши, Каттақўрғонда 14 йилдан буён фойдаланилмаётган боғча капитал таъмирдан чиқарилгани хабар қилинган эди.