Коронавирус: 81 нафар кишида пневмония аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди
6 сентябрь Ўзбекистонда 597 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 6 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 161 108 (+597) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 18 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 18 нафари Жиззах вилоятида,
- 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 9 нафари Навоий вилоятида,
- 15 нафари Наманган вилоятида,
- 61 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 9 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 55 нафари Фарғона вилоятида,
- 29 нафари Хоразм вилоятида,
- 94 нафари Тошкент вилоятида,
- 210 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 37 нафар,
- Бухоро вилоятида 27 нафар,
- Жиззах вилоятида 27 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
- Навоий вилоятида 11 нафар,
- Наманган вилоятида 37 нафар,
- Сирдарё вилоятида 83 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
- Фарғона вилоятида 60 нафар,
- Хоразм вилоятида 28 нафар
- Тошкент вилоятида 115 нафар,
- Тошкент шаҳрида 198 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 152 938 (+654) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Бундан ташқари, 81 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24 683 нафарга етди. Кеча уларнинг 268 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18019 нафарни ташкил қилмоқда.
Таъкидланишича, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 125 нафарни ташкил қилди.