Косонсойда 2 та маҳалланинг муаммолари ҳал этилиши учун 1 млрд сўм ажратилади (фото)

Наманган вилояти Косонсой туманида 2 та маҳалланинг муаммолари хал этилиши учун 1 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Наманган вилояти ҳоқими «Чуст кўча» ва «Чак» маҳаллаларига тоза ичимлик суви тортиш, трансформаторни янгилаш, электр сим устунларини ўрнатиш учун вилоят бюджетидан 1 миллиард сўм ажратилади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича «Чак» маҳалласидаги учрашув 27-мактабда ташкил этилган.

«Барча мактабларда шундай гўзаллик бўлиши керак. Фарзандларимиз шундай кўркам даргоҳларда таълим олиши керак. Наманганни гуллар шаҳри деймиз, бу маскан эса гуллар мактаби экан»,— дейди вилоят ҳокими.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, маҳалла фаоли Мавлуда Қўшматованинг маҳаллада кутубхона очиш таклифи вилоят ҳокими томонидан маъқулланиб, қурилиш ишларига вилоят бюджетидан маблағ ажратилади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чортоқдаги «Сарой» маҳалласига мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун 500 млн сўм ажратилганди. Шунингдек, «Элатан» маҳалласида ичимлик суви муаммосини ҳал этиш учун 300 миллион сўм ажратилгани хабар қилинган.

Янгиликлар