Наманган шаҳрида депутат 8 та мактабга 65 млн сўмлик китоблар совға қилди

Наманган шаҳрида депутат мактабларга 65 миллион сўмлик китоб топширди. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Экологик партия Наманган шаҳар ташкилоти томонидан 8 та мактабга китоблар совға қилинган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Экологик партиядан халқ депутатлари Наманган кенгашига сайланган депутат Абдулвоҳид Иминов, халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати Баҳодир Орипов ҳамда партия фаоллари билан ҳамкорликда «Биз келажак учун жавобгармиз» тадбири ўтказилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, тадбирда ўқувчиларга экологик таълим ва экологик маданият тўғрисида тушунчалар берилган. Депутат Абдулвоҳид Иминов қиймати 65 миллион сўмлик 1500 дан ортиқ бадиий китоблар 14, 16, 36, 74, 75, 76, 83- мактаб хамда 40-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига совға қилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тойлоқда Ахборот-кутубхона маркази ташкил этилганди. Шунингдек, Қоракўлда қиймати 50 миллиард сўм бўлган Халқаро математика мактаби фойдаланишга топширилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар