Тойлоқда Ахборот-кутубхона маркази ташкил этилади

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Ахборот-кутубхона маркази ташкил этилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ушбу марказ Ўзбекиистон Президентининг 2019 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилмоқда.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, кутубхона учун ажратилган бинода таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров таъмирлаш жараёни билан яқиндан танишиш ва қурилиш сифатини назорат қилиш мақсадида ахборот-кутубхона марказида бўлган. Қурувчи ва мутасаддиларга бинони замон талабларига мос равишда таъмирлаш ва китобхонларга қулай шарт-шароит яратиш борасида кўрсатма ва тавсияларини берган.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилгани, Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси тасдиқлангани, Қоракўлда қиймати 50 миллиард сўм бўлган халқаро математика мактаби фойдаланишга топширилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар