Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда жамғарма «Tez News»га хабар берди.

Фото: Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Лоийҳа дизайни Ludi Architect Санкт-Петербург архитектура бюроси ишлаб чиқилади. Бу иш ҳомийлик маблағлари асосида амалга оширилди. Лоийҳа дизайнери Ludi Architect Санкт-Петербург архитектура бюроси кутубхоналар ва китоб жамғармалари билан ишлашга ихтисослашган.

Фото: Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Кутубхонада турли ёшдаги болалар учун коворкинг майдони, маъруза ва маҳорат дарслари ўтказилиши учун лаборатория ва кўчма заллар ҳамда рақамли машғулотлар учун студия фаолият кўрсатади. Бинога ёндош ҳудуд жамоат майдониига айлантирилади.

Фото: Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Айтилишича, лойиҳа устида болалар кутубхонаси бўйича технологлар иш олиб бормоқда. Улар муассаса тузилишини халқаро стандартларга олиб чиқишда ёрдам беради, шунингдек, жамғарма фаолияти ва тизим назоратидан ташқари 200 минг нусхадаги нашрларнинг қидирув тизимини яратади. Бу минтақадаги энг катта болалар китоблари жамланмасига айланади. Бундан ташқари, кутубхона барча инклюзив талабларга жавоб беради. Ота-оналар, васийлар, алоҳида эҳтиёжга эга болалар билан ишловчи педагоглар учун турли семинарлар ва воркшоплар ташкил қилиш кўзда тутилган.

Фото: Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Фото: Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Фото: Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Муассаса 2021 йилнинг март ойига қадар битказилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси тасдиқлангани, Қоракўлда қиймати 50 миллиард сўм бўлган халқаро математика мактаби фойдаланишга топширилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар