Самарқанд шаҳрида сўнгги 9 ойда 3600 нафардан ортиқ шахсга маъмурий жазо қўлланилди

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида сўнгги 9 ойда 3614 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг сўнгги 9 ойи давомида Самарқанд шаҳрида маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,22 фоизга камайган. 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд шаҳар маъмурий судининг иш юритувига 5390 нафар шахсга 4714 та маъмурий иш келиб тушган.

Шундан ички ишлар органларидан 1957 нафарига 1547 та иш, прокуратура органларидан 113 нафарига 108 та иш, давлат солиқ инспекциясидан 255 нафарига 250 та иш, бошқа идоралардан 1220 нафарига 1215 та иш тақдим этилган.

Қайд этилишича, жами 5231 нафар шахсга 4562 та маъмурий иш мазмунан суд мажлисида кўрилган бўлиб, шундан 3614 нафарига 3228 та иш юзасидан маъмурий жазо қўлланилган. Шундан 2813 нафарига нисбатан 2636 та иш юзасидан жами 3 206 183 030 сўм жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида айрим тунги клуб ва бар раҳбарларига маъмурий баённома тузилганди.

Янгиликлар