Эронда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди — видео

Эрон жанубида 6 декабрь куни юзага келган кучли ёғингарчилик туфайли етти киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда  Эрон Ислом Республикаси радиоэшиттириш агентлиги (IRIB)га таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: Twitter

«Ўлимлардан иккитаси Бушеҳр вилоятида қайд этилган. Ҳормозган вилоятида ҳам беш киши вафот этган», дейилади Эрон давлат телерадиокомпаниясининг мамлакат шошилинч тиббий ёрдам хизмати баёнотига асосланиб тарқатган маълумотида. Шунингдек, табиий офат оқибатида минглаб кишиларнинг жароҳатлангани айтилмоқда.

Маълумот учун, сўнгги кунларда Эроннинг бир неча вилоятларида, жумладан, жанубий Ҳормозган ва Бушеҳр вилоятлари, жануби-ғарбий Хузистон ва Фарс вилоятларида кучли ёмғир ҳамда тошқинлар кузатилмоқда.

Бундан аввал ҳам Эрон шимолидаги Мозондарон вилоятида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган эди. Табиий офат оқибатида электр таъминоти, алоқа ва транспорт қатновида узилишлар юз берган, шунингдек, бир қатор уйлар вайрон бўлиб, йўллар чўккан.

Янгиликлар