Ғузор ҳокими 45 ёшли хонанда Равшан Собировга «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси асосида 1 гектар ер берди

Ғузор туман ҳокими Бекзод Суюновнинг таклифига биноан санъаткор Равшан Собировга 1 гектар ер ажратиладиган бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ғузор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тумандаги марказий ўйингоҳда «Давлатимиз келажаги ёшлар қўлида» шиори остида таниқли санъаткорлар иштирокида маданий-кўнгилочар концерт дастури ташкил қилинган. Ёшлар шаҳарчасида ташкил этилган Кооперация ер майдонидан деҳқончилик қилиш учун Равшан Собировга 1 гектар ер майдони ажратиб бериладиган бўлган.

Фото: Ғузор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, Фавқулодда вазиятлар вазири Турсинхан Худайбергенов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туман ёшлари ва сарчашмалик ёшлар билан учрашиб, уларга «Ҳар бир ёшга, бир гектар» лойиҳаси доирасида ер майдони ажратиб бериш мақсадида Кооперация ташкил қилинган эди. Маълумот учун, 2020-йил Равшан Собиров 45 ёшга тўлган.

Фото: Ғузор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Зоир Мирзаев ҳеч бир вилоятда бўлмаган маблағ Қашқадарёни ривожлантириш учун ажратилишини маълум қилган эди.

Янгиликлар