Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 8 январнинг асосий хабарлари

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 88,8 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 8 январь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 88 893 141 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 63 807 780 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 913 630 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Фото: «Tez News»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 2021 йил 7 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 485 (+73) нафарни ташкил этмоқда. Соғайганлар жами 75 875 (+116) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 994 нафар бемордан 157 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Фото: «Известия»

Жаҳондаги вазият

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 22 190 492 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (10 430 330 киши), Бразилия (7 961 673 киши), Россия (3 355 794 миллион киши), Англия (2 957 472 киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 88,8 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 8 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 160 650 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 147 512 нафари тўлиқ соғайган, 2 262 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 8 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, 81 991 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 77 547 нафари соғайиб, 1 365 киши ҳаётдан кўз юмган.

Тожикистонда 8 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 13 305 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 13 191 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 90 нафари вафот этган.

Фото: «News.tajweek.tj»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 8 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 3 355 794 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 2 731 129 нафари соғайган, 60 911 нафари вафот этган.

Аввалроқ россиялик доктор коронавирусни аниқлашнинг оддий йўлини маълум қилганди. Шунингдек, Нигерияда COVID-19 туфайли очарчилик бошлангани хабар қилинган.

Янгиликлар