Наманган шаҳрида яқинда қурилган 37 метрли кўприк синиб кетди — видео

Наманган шаҳрида «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи яқинидан оқиб ўтувчи канал устига қурилиб, декабрь ойида фойдаланишга топширилган кўприк синиб кетди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: Telegram

«Бир ой аввал қурилиши бошланган Ўн бир Аҳмад зиёратгоҳига ўтиш учун мўлжалланган кўприк бир ҳафта муддат ичида қулаб тушди», дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, ушбу кўприк 37 метр бўлиб, кўприк яқинида 150 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ учун жой тайёрланган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов 1 ноябрь, якшанба куни Наманган шаҳридаги «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи қурилиш ишлари билан танишганди. Таъкидланишича, вилоят ҳокими ушбу зиёратгоҳда жойлашган мақбара ичидаги сувоқ ишлари якунлангани, фавворани созлаш ишлари олиб борилаётгани билан танишган.

Кейинчалик вилоят ҳокими 3 январь куни зиёратгоҳ яқинидан оқиб ўтадиган кўприк қурилиши ишлари билан танишган.

Янгиликлар