Шавкат Абдураззоқов Наманган шаҳридаги «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳининг қурилиш ишлари билан танишди (фото)

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов 1 ноябрь, якшанба куни Наманган шаҳридаги «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи қурилиш ишлари билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, вилоят ҳокими ушбу зиёратгоҳда жойлашган мақбара ичидаги сувоқ ишлари якунлангани, фавворани созлаш ишлари олиб борилаётгани билан танишди. Мажмуа ҳудудидаги шаршара қурилиши билан танишиб, унинг яхлит шаршара ҳолатида ариқлар орқали ҳовузга қуйилиши бўйича тавсиялар берилди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Айвонга ўрнатилувчи ганчкор нақшлар ҳамда ерга терилувчи брусчаткалар намуналари кўрилиб, улардан фойдаланиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманган шахридаги «Мавлоно» қабристони ва «Мавлавий Намонгоний» мақбараси таъмирлангани ҳақида хабар берилганди.