Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши вакцина олганлиги маълум бўлди

Коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III фаза синовларида иштирок этган фуқаролар сони жами 1270 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «РИА Новости»

Хабарда айтилишича, уларнинг ҳаммаси ҳам вакцина билан эмланмаган, айримларига плацебо, яъни вакцина билан бир хил кўринишга эга, ўзида номзод вакцина ёки дори воситасини сақламаган бирикма юборилган. Ушбу синов икки томонлама номаълум бўлганлиги учун на шифокор ва на кўнгилли вакцина ёки плацебо олганини билмайди. Вакцина синовларида иштирок этган фуқароларнинг сони 6 январда 82 нафар кўнгиллини ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш учун қанча кўнгилли танлаб олингани маълум бўлганди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёрланаётганини маълум қилган.

Янгиликлар