ЖССТ коронавируснинг янги тури Европанинг нечта мамлакатида аниқланганини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг мутацияга учраган штамми Европанинг 22 мамлакатида аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда Соглиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Independent»

Хабарга кўра, Копенгагенда бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге коронавирус инфекциясининг янги штамми Европанинг 22 та давлатида аниқланганини айтган. Х. Клюгенинг сўзларига қараганда, худди Буюк Британия ва Данияда бўлгани каби кейинчалик яна бошқа штаммлар ҳам юзага келиши мумкин.

«Барча вируслар сингари, «COVID-19» ҳам вақт ўтиши билан ўзгарди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасидаги 22 та давлатда ушбу янги штамм қайд этилди. Гарчи янги штамм келтириб чиқарадиган касаллик сезиларли даражада ўзгармаган бўлса-да, у анча тез тарқалмоқда. SARS CoV-2 (VOC) шу пайтгача барча ёш тоифаларида рўйхатга олинган, болалар юқори хавф гуруҳига кирмайди— дейди Ханс Клюге.

Аввалроқ Хитойда ҳам коронавируснинг «британча» — янада юқумлироқ штамми аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, АҚШда коронавируснинг янги тури қайд этилган.

Янгиликлар