Қирғизистон Президенти ўз портретини идора ва маъмурий биноларга осмасликни илтимос қилди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўз портретини идораларга осмасликни сўради. Бу ҳақда «Спутник Қирғизистон» хабар қилди.

Фото: radiosputnik.ria.ru

Хабарга кўра, «Президент ҳозирги пайтда у фуқароларимиз ҳаётини сифат жиҳатидан яхшилаш учун ҳали ҳеч нарса қилмаган деб ҳисоблайди. Садир Жапаров Жусуп Абдурахманов ва Исхак Раззоқов сингари таниқли давлат арбобларининг портретларидан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб билади», – дейди унинг матбуот котиби Галина Байтерек.

Янгиликлар