Фарғонада яна 11 киши коронавирусдан тузалди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 29 652 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

Эътиборли жиҳати, айни пайтга қадар 626 нафар бемор тузалди. Шулардан 11 нафари Фарғона вилоятида қайд этилди. Вилоятда жами соғайганлар 291 кишига етди. Касалланганлар сони 300 та, ўлим ҳолатлари бита.

Шундай қилиб мамлакатда 21 006 (+626) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8459 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.