Фарғонада жиноятга алоқадор бўлмаган тадбиркор оқланди
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди тадбиркор Шокиржон Aлихоновни айбсиз деб топди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу айблов иши Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон асосида кўриб чиқилган.
«Жиноят-просессуал кодексининг 83-моддаси ва 464-моддаларига биноан айблов иши Фарғона туман суди томонидан кўриб чиқилди ва судланувчи содир этилган жиноятга дахлдор эмас дея топилди», — дейди жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди раиси Фаррух Aбдураҳимов.
Эслатиб ўтамиз, Қўқонда танишига автомашина олиб беришни ваъда қилиб, уни 500 доллар ва 10 миллион сўмга «ухлатган» шахсга жиноят иши қўзғатилган эди. Шунингдек, Фарғонада «Lacetti» ҳайдовчиси пиёдани уриб юбор ва фуқаро воқеа жойида вафот этганди.