Сариосиё туманида ўқитувчиларнинг 355,3 млн сўм маблағларини ўзлаштирган ҳисобчи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 4 кишининг маблағини ўзлаштирган ҳисобчи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Хабарда айтилишича, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Халқ таълими бўлими ҳисобчиси Х.К. тумандаги 27-сонли мактабда муқаддам ишлаб кетган фуқаро М.Қ., Н.Т., О.Э.лар ва ҳақиқатда ишламаган Ш.Қ.нинг номларига банк пластик картасини расмийлаштириб олиб, 2016—2020 йиллар давомида жами 355,3 миллион сўм бюджет маблағини талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Бекободда кам таъминланган оилалар учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган маҳалла раисига жиноят иши қўзғатилгани ҳақда хабар берилган эди. 

Янгиликлар