Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди

Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вафот этганларнинг бири Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли аёл С.М., иккинчиси эса Янгийўл туманида яшаган 54 ёшли эркак Б.Ш. бўлган.

Aввалроқ Тошкентда коронавирус юқтирган яна икки бемор вафот этган эди.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 7 август ҳолатига 183 нафарни ташкил этмоқда. Aввалроқ Ўзбекистонда яна 168 нафар берморда коронавирус аниқлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар