Фарғона шаҳрида мақом мактаби ташкил этилди

Фарғона шаҳридаги 4-болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида мақом мактаби ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Таъкидланишича, 2020/2021 ўқув йилидан ўқувчилар 5-6-синфлардан мақом хонандалиги ва созандалиги йўналишларига танлов асосида ўқишга қабул қилинган. Мақом сабоқларидан эса кўп йиллик тажрибага эга бўлган устозлар дарс беради.

Айни пайтда мақом санъатига ихтисослашган мактаб-интернат қурилиши бошланган бўлиб, мактаб ўқувчилари учун умумий фанлар ўқув биноси ҳамда 150 ўринли ётоқхона ва ошхонани ўқув йилининг II чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, 2019 йилда Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат муассасаси шаклида фаолият бошлаганди.

Аввалроқ Халқ таълими вазири ўринбосари Жондордаги математика мактаби фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар