Когон шаҳрида сопол тувакда каннабис етиштириб келган эркак қўлга олинди
Бухоро вилояти Когон шаҳрида томорқасидаги узум токи новдаларининг орасига яшириб, сопол тувакда каннабис етиштириб келган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Когон шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида тадбир ўтказилган. 2020 йил 16 сентябрь 11:10 ларда Когон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан «Қорадори-2020» профилактик тадбири олиб борилган.
Текширишлар давомида Когон шаҳар «Зирабод» МФЙда яшовчи 1964 йилда туғилган фуқаро Д.Қ. ўзи истиқомат қилиб келаётган хонадон томорқасидаги узум токи новдаларининг орасига яшириб, сопол тувакда каннабис етиштираётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Қ. нинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 270-моддаси (Тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари борлиги сабабли жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгиқўрғонда уйида салкам 19 грамм марихуана сақлаб келган эркак қўлга олинганди.
Шунингдек, Қўқонда фуқаро опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди.